Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар сони 21 мингдан  ошди
Иқтисод

Ўзбекистонда хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар сони 21 мингдан ошди

11
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2026 йил 1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 21 490 та корхона ва ташкилот фаолият юритмоқда. Уларнинг энг кўпи Хитой сармояси иштирокида ташкил этилган — 6 436 та. 

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мавжуд корхоналарнинг 4 758 таси қўшма корхона, 16 732 таси эса хорижий корхона ҳисобланади. 

Сўнгги беш йилда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг умумий сони 1,7 бараварга ошган. Шу даврда хорижий корхоналарнинг жами корхоналардаги улуши 56,2 фоиздан 77,9 фоизга кўтарилган. 

Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар сони бўйича Хитойдан кейин Россия — 3 589 та, Туркия — 2 365 та ва Қозоғистон — 1 345 та билан қайд этилган. 

Кейинги ўринларда Жанубий Корея — 739 та, Афғонистон — 725 та, Озарбайжон — 503 та, Тожикистон — 483 та, БАА — 464 та ва Ҳиндистон — 446 та корхона билан келади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...