Загрузка
Загрузка
Замонавий телекоммуникация қурилмалари
Маданият

Замонавий телекоммуникация қурилмалари

1091
Загрузка

Кенг имкониятларга эга электрон гаджетлар ҳаётимизга тез фурсатларда кириб келди ҳамда уни сезиларли даражада енгиллаштирди.

Ишлаб чиқарувчилар ҳам бир жойда тургани йўқ. Масалан, бир неча йил аввал GPS ва телефон ўрнатилган соатлар ҳақида тасаввурга ҳам эга эмас эдик. Бугун ушбу қурилмалар ўзимизда ишлаб чиқарилмоқда.

“TELECOM DEVICES PRO” масъулияти чекланган жамияти “Uzmobile” уяли алоқа мижозларига Ўзбекистондаги энг яхши алоқага эга қурилмалар билан таъминлаш мақсадида ташкил этилган. Корхона телекоммуникация қурилмалари ишлаб чиқариш соҳасидаги етакчи технологияларнинг барча талабларига жавоб беради.

Дарҳақиқат, ота-оналарга болалари қаерда эканлигини аниқлашга ёрдам берувчи GPS навигаторга эга Smart Watch болалар соатларига бугун эҳтиёж ортиб бормоқда. Мазкур соат ёрдамида қўнғироқ қилиш, овозли хабар, соғлиқ, таълим, кўнгилочарлик учун жавобгар иловалар ва бошқа кўп функциялар мавжуд. Эҳтимол айнан ушбу соатлар кўпчилик ота-оналарга ўз фарзандини оз бўлса-да яқиндан билишга ёрдам беради.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+