Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жорий қилинган янги йўриқнома лойиҳасига мувофиқ, йўл ҳаракати қоидаларини бузишга доир маъмурий ишлар Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимидаги "Маъмурий амалиёт" модули орқали тўлиқ электрон шаклда юритилади. Тегишли ҳужжатлар, ашёвий ва рақамли далиллар судларга ҳам рақамли форматда юборилади.
Расмий эълон қилинган хабарга кўра, ҳужжатда аҳоли ва юридик шахсларга қулайлик яратиш мақсадида мурожаатларни исталган ҳудудда топшириш имконини берувчи "экстерриториаллик" тамойили, "ягона дарча" тизими ҳамда очиқ қабул шакли жорий этилиши белгиланган.
Шунингдек, ҳуқуқбузарликларни планшет орқали расмийлаштириш, баённомаларни электрон график имзо ёки бармоқ изи билан тасдиқлаш ҳамда хабарномаларни қисқа хабарнома (SMS), мобил иловалар ва шахсий кабинет орқали етказиш тартиби кўзда тутилган.
Маълумот учун, жорий йилнинг 10 июлига қадар Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан қоидабузарлик содир этган 399 269 нафар фуқарога нисбатан "Маъмурий огоҳлантириш" чораси кўрилганди, шунингдек, 671 нафар ҳайдовчи жарима баллари лимитидан ошиб кетганди.

Изоҳлар мавжуд емас