Ўзбекистон  телеканалларига  телесериаллар  яратиш учун  бир миллион доллардан ортиқ  маблағ берилган
Маданият

Ўзбекистон телеканалларига телесериаллар яратиш учун бир миллион доллардан ортиқ маблағ берилган

162

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.  Республика миқёсида фаолият кўрсатаётган телеканалларга миллий телесериалларни ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш учун камида 12 миллиард сўм миқдорида субсидиялар ажратилади. Бу ҳақида Batafsil.uz.   мухбири хабар бермоқда.

Бу борада субсидия оладиган телеканаллар телесериаллар бюджетининг камида 50 фоизини ўз маблағлари билан молиялаштириши керак бўлади.

Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг "Кино санъати ва кино саноатини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш ва соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонида кўзда тутилган.

Субсидияга даъво қилган телеканал Ўзбекистон кинематографиясини ривожлантириш агентлигига сериалнинг ижодий лойиҳасини тақдим этиши керак бўлади. Лойиҳа Агентлик бадиий кенгаши томонидан кўриб чиқилади ва унинг ғоявий-бадиий қисмлари ҳамда телеканаллар рейтинги инобатга олинади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+