Загрузка
Загрузка
Александр Лукашенко: "Атиги беш ўзбек хўжаликдаги муҳитни бутунлай ўзгартириб юборди"
Жамият

Александр Лукашенко: "Атиги беш ўзбек хўжаликдаги муҳитни бутунлай ўзгартириб юборди"

9
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Беларусь Президенти Александр Лукашенко мамлакатдаги чорвачилик хўжаликларидан бирига ишга келган беш нафар ўзбекистонлик ишчининг меҳнатсеварлиги ва тартиб-интизомини юқори баҳолади. Унинг таъкидлашича, ўзбек муҳожирларининг туну кун қилган фидокорона меҳнати туфайли хўжаликдаги муҳит ижобий томонга ўзгариб, илгари кузатилган бузоқлар ўлими бутунлай тўхтаган.

Лукашенконинг сўзларига кўра, кадрлар етишмайдиган хўжаликларга ишчиларни жалб қилиш жараёни пухта назорат остида амалга оширилган. Бунинг учун Беларусь элчиси бевосита Ўзбекистоннинг ўзида номзодларни саралаб олган. 

Дастлаб маҳаллий ишчилар орасида эътирозлар ва норозиликлар пайдо бўлган бўлса-да, вақт ўтиши билан ўзбекистонликларнинг ҳалол меҳнати ва натижадорлиги жамоадаги бошқа ходимларни ҳам тартибга келишга ва масъулият билан ишлашга мажбур қилган.

Шунингдек, Беларусь раҳбари мазкур ишчиларнинг оилаларини ҳам мамлакатга олиб келишига ва фарзандларини маҳаллий мактабларга беришига тўлиқ розилик билдириб, уларга бўлган инсоний ва ҳурматли муносабатни мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлаган.

Бундан олдин Беларусь Ўзбекистон билан ўзаро ҳисоб-китобларнинг асосий қисмини миллий валюталарда — сўм ва беларус рублида амалга оширишни таклиф қилгани ҳақида хабар берган эдик. Бу ҳақда Беларусь Миллий банки бошқарув раиси Роман Головченко Ўзбекистоннинг Беларусдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Нуриддин Мамажонов билан учрашувда маълум қилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...