Загрузка
Загрузка
Чирчиқда ноқонуний нарколаборатория ташкил этган тўрт нафар фуқаро ушланди
Ҳодисалар

Чирчиқда ноқонуний нарколаборатория ташкил этган тўрт нафар фуқаро ушланди

10
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.Чирчиқ шаҳрида ижарага олинган хонадонда нарколаборатория ташкил этиб, гиёҳвандлик воситалари тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган тўрт нафар фуқаро қўлга олинди. Улар 26 ва 24 ёшларда бўлиб, хорижлик кураторлар билан Telegram орқали алоқа қилиб келган.

Тезкор тадбир давомида гуруҳ аъзолари хориждан контрабанда йўли билан олиб келинган "гашиш мойи" ва ярим тайёр маҳсулотларни қайта ишлагани аниқланган. Терговга қадар текширувда улардан бир нафари Россияда, яна икки нафари эса Вьетнам ва Таиландда лаборатория шароитида наркотик моддалар тайёрлаш бўйича тажриба орттиргани маълум бўлган.

Тинтув жараёнида хонадондан тахминан 400 грамм "гашиш", 5 килограмм ярим тайёр маҳсулот ҳамда махсус электр печь, миксер, қўлқоплар, ҳимоя воситалари, тарози ва елим идишлар ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 3-қисми "а" ва "б" бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Чирчиқда Россиядан келган жўнатмадан қарийб бир килограмм гиёҳвандлик воситаси топилиб, уни қабул қилиб олган 17 ёшли мактаб ўқувчиси ушланганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...