Загрузка
Загрузка
Эндиликда аҳоли хонадонидан 300 метр масофада яшил дам олиш ҳудудлари ташкил этилади
Жамият

Эндиликда аҳоли хонадонидан 300 метр масофада яшил дам олиш ҳудудлари ташкил этилади

3
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Президент Шавкат Мирзиёев "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасини янги босқичга олиб чиқиш, маҳаллаларда экологик муҳитни яхшилаш ва соҳага инновацион ечимларни жорий этишга бағишланган тақдимот билан танишди.

Эндиликда мамлакатда дарахт экиш тадбирлари тўлиқ илмий асосда ташкил этилади. Экология қўмитасига ҳар бир маҳалла кесимида кўчат тури, экиш жойи ва суғориш тизими акс этган "яшил харита"ларни ишлаб чиқиш топширилган. Маҳаллаларда "яшил рейтинг" жорий этилиб, юқори натижа кўрсатган ҳудудлар қўшимча маблағ ва маълумотларга кўра ажратиладиган муайян микрогрантлар билан рағбатлантирилади.

Бундан ташқари, халқаро "3-30-300" тамойили асосида ҳар бир фуқаро яшаш ва иш жойидан камида 3 та дарахтни кўра олиши, ҳудуд майдонининг камида 30 фоизи дарахтлар сояси билан қопланиши ҳамда аҳоли уйидан 300 метр масофада яшил майдон бўлиши таъминланади.

Аҳоли пунктларини яшиллантиришда "Яшил AI" модули ҳам ишга туширилиб, сунъий интеллект ёрдамида тупроқ ва иқлим шароити таҳлил қилинади ҳамда кўчатларнинг қуриши ёки касалланиш хавфи барвақт аниқланади. Янгича ёндашувлар дастлаб Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт, Бухоро вилоятининг Олот ва Самарқанд вилоятининг Ургут туманларида тажрибадан ўтказилади. 

Давлатимиз раҳбари мутасаддиларга тақдим этилган таклифларни такомиллаштириш ва маҳаллаларда дарахт парваришлаш маданиятини ошириш бўйича аниқ топшириқлар берган.

Олдинроқ Ўзбекистонда жорий йилдан бошлаб ҳар бир ҳудудда "яшил" техникумлар фаолияти йўлга қўйилиб, дуал таълим асосида йилига 10 минг нафар мутахассис тайёрлаш бошланиши ҳақида маълум қилинганди. 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...