Ўзбекистонда Россия киноси кунлари бўлиб ўтади
Маданият

Ўзбекистонда Россия киноси кунлари бўлиб ўтади

880

Ўзбекистонда 2017 йилнинг октябр ойида Россия киноси кунлари бўлиб ўтади, деб хабар қилди Россия Федерациясининг Тошкентдаги элчиси Владимир Тюрденев.

Дипломатнинг сўзларига қараганда, Ўзбекистон ва Россияда бир-бирининг маданияти ва санъатга бўлган қизиқиш жуда катта. "Айни дамда Ўзбекистонда 2017 йилнинг октябр ойида Россия кино ҳафталиги ўтказиш ҳақида келишиб олинди. Ушбу тадбир Ўзбекистон аҳолисини Россиянинг замонавий кино ижоди намуналари билан таништиради. Шу билан бир вақтда, Россияда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон маданияти кунлари доирасида Ўзбекистоннинг етакчи санъат арбобларининг чиқишлари режалаштирилган", — деди Тюрденев. 

Элчи айтишига қараганда, Россия ва Ўзбекистон маданий-гуманитар ҳамкорлигини ривожлантириш масалалари Россия маданият вазири Владимир Мединскийнинг ўзбекистонлик ҳамкасабаси Махмуд Муратов билан яқинда бўлиб ўтган учрашувида муҳокама қилинган.




Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+