Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ҳукумат қарори билан кўп қаватли уйлар ва бинолардаги лифтлардан фойдаланиш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича янги тартиб тасдиқланди. Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, соҳадаги барча жараёнлар рақамлаштирилиб, "Хавфсиз лифт" ягона электрон платформаси орқали назорат қилинади.
Янги низомга кўра, лифтларни бепул рўйхатдан ўтказиш, хизмат кўрсатиш шартномаларини тузиш ва техник кўрик натижаларини киритиш тўлиқ ушбу платформа орқали амалга оширилади.
Дастлабки кўрикдан муваффақиятли ўтган лифтга икки кун ичида QR-кодли маълумотнома берилади ва у кабинанинг кўринарли жойига жойлаштирилади. Бино бошқарувчилари ҳар ойда камида бир марта лифтга техник хизмат кўрсатилишини таъминлаши шарт.
Шунингдек, йўловчи лифтларида қурилиш материаллари ва чиқиндиларини, йирик маҳсулотларни ҳамда хавфли моддаларни ташиш, шунингдек, платформа орқали харид қилинмаган эҳтиёт қисмлардан фойдаланиш тақиқланган.
Ҳужжатда истеъмолчилар ва бино эгаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Эндиликда лифт ўрнатувчи ташкилотлар ускунага камида 3 йиллик кафолат бериши, кафолат давридаги таъмирлаш ва қисмларни алмаштириш эса 15 кундан ошмаслиги лозим.
"Қизил" ёрлиқ билан фойдаланиши тақиқланган даврда техник хизмат кўрсатувчи ташкилотлар бино бошқарувчисидан ойлик тўлов талаб қила олмайди. Ушбу янги тартиб ва талаблар 2027 йил 1 январдан бошлаб тўлиқ кучга киради.
Олдинроқ ҳукумат қарори билан Тошкент шаҳри ва унга туташ туманлардаги иссиқхоналар учун махсус экологик тартиб жорий этилиб, белгиланган талабларга мослашмаган хўжаликлар фаолияти чекланиши белгиланганди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Изоҳлар мавжуд емас