Загрузка
Загрузка
Параосиё ўйинларида олтин медаль олган Фахриддин Ҳамроев апелляциядан сўнг шоҳсупага қайтарилди
Спорт

Параосиё ўйинларида олтин медаль олган Фахриддин Ҳамроев апелляциядан сўнг шоҳсупага қайтарилди

21
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Японияда ўтказилаётган V Параосиё ўйинларида 1500 метрга югуриш баҳсида ғолиб чиққан ўзбекистонлик параатлет Фахриддин Ҳамроев рақибининг шикоятидан сўнг дисквалификация қилинди. Бироқ Ўзбекистон делегацияси апелляция киритгач, спортчининг олтин медали ўзига қайтарилди.

Маълумотларга кўра, Аичи-Нагоядаги мусобақада Т13 класси бўйича 1500 метр масофага югурган Фахриддин Ҳамроев маррага биринчи бўлиб етиб келган. Шундан сўнг иорданиялик вакил ўзбекистонлик атлет уни итариб юборганини даъво қилиб, ҳакамларга эътироз билдирган ва дастлаб Ҳамроевнинг натижаси бекор қилинган.

Делегациямиз масъулларининг талаби билан Халқаро параатлетика назорат комиссияси видеоязувларни қайта ўрганиб чиқиб, ҳеч қандай қоидабузарлик бўлмаганини тасдиқлаган.

Маълумот учун, Аичи-Нагояда кечаётган Параосиё ўйинларида 149 нафар спортчимиз 11 та спорт тури бўйича баҳс олиб бормоқда. Мусобақалар 24 октябрга қадар давом этади.

Аввалроқ Япониянинг Айти–Нагоя шаҳрида ўтаётган V ёзги Параосиё ўйинларида 19 октябрь куни Ўзбекистон делегацияси 18 та медални қўлга киритганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...