Загрузка
Загрузка
 БМТ: Глобал исиш хавфли чегарадан ошиши деярли аниқ
Дунё

БМТ: Глобал исиш хавфли чегарадан ошиши деярли аниқ

11
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   БМТ Атроф-муҳит бўйича дастури (ЮНЕП) ва ташкилот Бош котиби Антониу Гутерриш дунё ҳамжамияти 2015 йилги Париж келишувида белгиланган глобал исишни 1,5 °C даражада ушлаб туриш мақсадига эриша олмаслиги эҳтимоли жуда юқори эканидан огоҳлантирди.

Хабарларга кўра, иқлим ўзгариши оқибатлари аллақачон вайронкор тус олиб, сув тошқинлари, кучли жазирама ва кенг кўламли ўрмон ёнғинлари иқтисодиётларни фалажламоқда.

ЮНЕП ҳисоботида таъкидланишича, агар давлатлар амалдаги сиёсатини ўзгартирмаса, аср охирига бориб ҳарорат 2,8 °C гача кўтарилиши мумкин.

Исишни атиги 1,7–1,8 °C атрофида ушлаб туриш учун ҳам иссиқхона газлари чиқиндиларини 2035 йилгача ҳар йили камида 6 фоиздан қисқартириб бориш талаб этилади.

Шу билан бирга, қайта тикланувчи энергетика ва хусусан, қуёш манбаларининг ривожланиш суръати кутилганидан бир неча баравар тезроқ кечаётгани муаммони юмшатиш имконияти ҳали бой берилмаганини кўрсатмоқда.

Дунё етакчилари бир неча ҳафтадан сўнг Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказиладиган БМТнинг 31-иқлим конференциясида (COP31) йиғилиб, глобал электрлаштириш, тоза энергияга ўтиш ва ривожланаётган мамлакатларга иқлим молиясини ажратиш масалаларини муҳокама қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европада жазирама оқибатида 50 мингдан ортиқ киши вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...