Загрузка
Загрузка
Фуқаро Ички ишларга ўзбек тилида ариза ёзишга мажбурми? Самарқандда тадбиркор аёлнинг боғча мулки тортиб олингани айтилмоқда
Ҳодисалар

Фуқаро Ички ишларга ўзбек тилида ариза ёзишга мажбурми? Самарқандда тадбиркор аёлнинг боғча мулки тортиб олингани айтилмоқда

23
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги хусусий боғча мулки юзасидан низо келиб чиққани ва милиция ходими аёлнинг аризасини рус тилидан ўзбек тилига таржима қилдириб келишини сўрагани акс этган видео тарқалди. Видеода аёл аризасини қабул қилишни талаб қилади, ходим эса бошқа чақирувга кетаётганини айтиб, кутиб туришини сўрайди.

Воқеа Гумбаз маҳалласида жойлашган "Маҳалла кичкинтойлари" нодавлат мактабгача таълим ташкилоти билан боғлиқ. Аёлнинг баёнотига кўра, боғча давлат-хусусий шериклик асосида қурилган, унинг ери ва биринчи қавати эса М.Исанованинг шахсий мулки ҳисобланади.

Аёлнинг таъкидлашича, "Микрокредитбанк"нинг Жума филиали вакиллари эшикларни бузиб очиб, боғчага кирган ҳамда у ердаги мулкни олиб қўйган. Унинг айтишича, бинони қуриш ва фаолиятни йўлга қўйиш учун саккиз йил давомида маблағ ва меҳнат сарфланган, бироқ тадбиркорга ишлаш имконияти берилмагани билдирилган. Аёл мулкни арзон баҳода эгаллаб олишга уриниш бўлаётганини даъво қилган.

Ушбу ҳолат юзасидан 102 рақамига қўнғироқ қилинган. Видеода аёл милиция ходимига рус тилида тайёрланган аризани тақдим этиб, уни қабул қилишни сўрайди. Ходим ҳужжат рус тилида ёзилганини айтиб, таржима қилдириб келишини талаб қилади. Аёл эса аризанинг ўзбек тилидаги нусхаси ҳам борлигини билдириб, уни қабул қилишни сўрайди.

Суҳбат давомида ходим бошқа чақирувга кетаётганини, қайтиб келиши учун тахминан 20 дақиқа кераклигини айтади. Аёл эса ярим соатдан бери кутаётганини билдириб, воқеани Ички ишлар вазирига кўрсатишини айтади.

Ҳозирча банк филиали ва ички ишлар органларининг мазкур ҳолат юзасидан расмий муносабати билдирмаган.

Аёл давлат раҳбаридан ёрдам сўраб, ўзини ҳимоя қилишларини илтимос қилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...