Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонлик таниқли ёзувчи ва шоир Ҳамид Исмоилов 2026 йилги адабиёт бўйича Нобел мукофотининг эҳтимолий номзодлари рўйхатидан жой олди.
Адабиёт соҳасидаги ушбу нуфузли мукофот ғолиби жорий йилнинг 8 октябрь куни Стокгольмда расман эълон қилинади.
Нобел мукофотига даъвогарлар орасида Ҳамид Исмоиловдан ташқари Ҳаруки Мураками, Маргарет Этвуд, Салмон Рушди, Давид Гроссман, Жоан Роулинг ва Стивен Кинг каби жаҳонга машҳур адиблар бор. Мукофот ғолибига 12 миллион швед кронаси (тахминан 1,2 миллион доллар) топширилади, тантанали маросим эса 10 декабрь куни бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Ҳамид Исмоилов 1954 йил 5 майда туғилган. У 1992 йилда Ўзбекистонни тарк этган ва шундан бери Лондон шаҳрида яшаб келмоқда. Адиб ўзбек ва рус тилларида ижод қилади, унинг асарлари инглиз, турк, немис ва француз тилларига таржима қилинган. Ҳамид Исмоилов 2019 йилда "Жинлар базми" ("The Devil’s Dance") романи учун EBRD адабиёт мукофотига сазовор бўлган.
Ўтган йили ушбу мукофотга венгриялик адиб Ласло Краснаҳоркаи сазовор бўлган эди.
Эслатиб ўтамиз, илгарироқ UzBev раҳбари Альфия Мусина президентнинг тадбиркорлар билан ҳар йилги очиқ мулоқоти чоғида Шавкат Мирзиёевни тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод қилиб кўрсатишни таклиф қилганди. Унинг қайд этишича, президент Марказий Осиё ва Кавказнинг қардош халқларини ўзаро боғлаб турибди.

Изоҳлар мавжуд емас