Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, ҳажвчи адиб ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Абдураззоқ Обрўй вафот этди.
Абдураззоқ Обрўй (Обрўев) 1956 йил 20 августда Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги Жағабойли қишлоғида туғилган. У 1985 йилда Москва давлат университетининг журналистика факультетини тамомлаган.
У Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, "Муштум" журнали ва "Ватанпарвар" газетасида фаолият юритган. 2005 йилда "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист" фахрий унвони билан тақдирланган.
Адибнинг "Ҳўплам-тўплам", "Бўйдоқ аскар", "Ҳиринг-ҳиринг", "Тухумнинг қудрати", "Аёлнинг қулоғи", "Рухсат беринг, шеър ўқийман", "Уч нуқта…", "Сев, авайла, асра Ўзбекистонни!" ва "Мен ўша ўр, мен ўша зўрман" каби китоблари нашр этилган.
Таҳририятимиз номидан марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Изоҳлар мавжуд емас