Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Адлия вазирлиги томонидан Қўшилган қиймат солиғининг (ҚҚС) "ноль" фоизлик ставкаси қўлланиладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари рўйхати давлат рўйхатидан ўтказилди. Ушбу рўйхатга пахта ва ғалладан ташқари жами 516 турдаги маҳсулот киритилган.
Президентнинг тегишли фармонига мувофиқ, 2026 йил 1 январдан бошлаб қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан етиштирилган маҳсулотларни реализация қилишда ҚҚСнинг "ноль" ставкаси қўлланилиши белгиланган эди.
ҚҚСнинг ноль даражали ставкасини қўллаш учун қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг белгиланган талабларига жавоб берадиган тадбиркорлик субъектлари солиқ идораларига электрон шаклда тегишли мурожаатни тақдим этишлари лозим.
Янги тартибга кўра, рўйхатга киритилган маҳсулотларни етиштириш учун харид қилинган товар ва хизматлар бўйича тўланган ҚҚС суммаси фермер ва ишлаб чиқарувчиларга қайтариб берилади. Ушбу маблағларни қайтариш жараёни 3 кун ичида автоматлаштирилган тизим орқали амалга оширилиши кўзда тутилган.
Рўйхат билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин: Ҳавола

Изоҳлар мавжуд емас