Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фракциялари йиғилишида "Ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этиладиган ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди. Ҳужжат кибержиноятларга қарши курашиш тизимини кучайтириш, давлат органлари ва молия муассасаларининг масъулиятини оширишни назарда тутади.
Лойиҳага кўра, Ички ишлар вазирлиги кибержиноятларга қарши курашиш бўйича ваколатли давлат органи этиб белгиланади. Вазирлик давлат сиёсатини мувофиқлаштириш, профилактика ишларини ташкил этиш, ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва турли идоралар ўртасидаги ҳамкорликни таъминлаш ваколатига эга бўлади.
Шунингдек, банклар, тўлов ташкилотлари, тўлов тизими операторлари ва интернет-провайдерлар шубҳали операцияларни тезкор аниқлаш, ваколатли органларни дарҳол хабардор қилиш, рақамли далилларни сақлаш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлашга мажбур этилади.
Қонун лойиҳасида кибержиноятлардан жабрланган фуқароларга ҳуқуқий, психологик ва заруратга кўра тиббий ёрдам кўрсатиш, уларнинг ҳуқуқларини тиклаш ҳамда рақамли ва молиявий саводхонлигини ошириш чоралари ҳам назарда тутилган.
Шунингдек, молиявий пирамидалар ва deepfake технологиялари орқали содир этиладиган фирибгарликларни эрта аниқлаш, аҳолини киберхавфлар ҳақида тезкор огоҳлантириш ҳамда киберхавфсизлик маданиятини шакллантиришга қаратилган ҳуқуқий механизмлар жорий этилиши режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Изоҳлар мавжуд емас