Загрузка
Загрузка
Самарқанд вилоятида синтетик гиёҳвандлик моддаларини тарқатиш билан шуғулланган 44 нафар шахс ушланди
Ҳодисалар

Самарқанд вилоятида синтетик гиёҳвандлик моддаларини тарқатиш билан шуғулланган 44 нафар шахс ушланди

14
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Самарқанд вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган махсус операция давомида синтетик гиёҳвандлик моддаларини "закладка" (яширин жойлар) тизими орқали тарқатиб келган 44 нафар шахс қўлга олинди. 

Тезкор тадбирлар вилоят ИИБ Оператив-қидирув хизмати ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан "Хавфсиз ва соғлом юрт" профилактик тадбирлари доирасида амалга оширилган.

Суриштирув маълумотларига кўра, жиноий гуруҳ аъзолари синтетик воситаларни Telegram-канал ҳамда махсус бот орқали сотиб, харидорларга олдиндан тайёрланган яширин жойлар орқали етказиб бериб келишган. Уларнинг ноқонуний фаолияти Оқдарё, Пастдарғом, Нуробод туманлари ҳамда Самарқанд шаҳри ҳудудида аниқланган.

Тинтув ва яширин жойларни текшириш давомида ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан 21 та "закладка" аниқланиб, улардан тахминан 1,5 минг бир марталик дозага тенг бўлган мефедрон моддаси ашёвий далил сифатида олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон Наркотиклар назорати агентлиги сўнгги олти ой давомида мамлакатга ноқонуний равишда гиёҳвандлик воситаларини олиб киришга уринган хорижлик фуқаролар бўйича расмий маълумотларни очиқлаганди. Улар орасида 6 нафар Ўзбекистон фуқароси бор эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...