Загрузка
Загрузка
“Ўзметкомбинат” томонидан   маҳаллийлаштириш дастури доирасида бир қатор  янги лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган
Иқтисод

“Ўзметкомбинат” томонидан маҳаллийлаштириш дастури доирасида бир қатор янги лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган

624
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. “Ўзметкомбинат” маҳсулотни маҳаллийлаштириш дастурини муваффақиятли амалга оширишни давом этмоқда. Корхона вакилларининг айтишича, мазкур йўналишдаги асосий ютуқлардан бири – ферроқотишмалар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ҳисобидан валюта маблағларини тежаш ҳисобланади.

“Илгари ферросилиций ва ферросиликомарганец Қозоғистон ва Украинадан харид қилинар эди. Бу учун комбинат томонидан ҳар йили 17 миллион доллар сарфлаб келинган. Янги цех ишга тушиши билан валюта маблағлари тежалмоқда”, - деб айтди инвестиция департаменти бошлиғининг ўринбосари Равшан Ғофуров.

Тахминларга кўра, 2019 йилнинг охирига келиб, “Ўзметкомбинат” 10 минг тонна ферросилиций ва 7 минг тонна ферросиликомарганец ишлаб чиқаради. Тўлиқ ишлаб чиқариш қувватлари таъминланганидан сўнг, корхона шу маҳсулот билан мамлакатнинг бошқа саноат объектларини таъминлаш имкониятига эга бўлади. Мисол учун Олмалиқ ва Навоий тоғ-металлургия комбинатларида маҳсулотга катта эҳтиёж мавжуд. Кейинги йилда 15 минг тонна ферросилиций ва 10 минг тонна ферросиликомарганец ишлаб чиқариш қуввати юзага келади. Бугунги кунда комбинат учун ўтга чидамли ғиштлар “Бекобод огнеупор" ҚК ва "ТПП огнеупор” томонидан етказиб берилмоқда.

Комбинат томонидан кичик бизнесга кооперацион келишувлар учун тақдим этилган 86 номдаги маҳсулотдан 34таси бўйича таклифлар қабул қилинган. Яқин келажакда улар бўйича ишлар бошланади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...