2019 йилда Хитой Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкори бўлди
Иқтисод

2019 йилда Хитой Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкори бўлди

1714

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. 2019 йилда мамлакат тарихида ташқи савдо ҳажми рекорд даражасига етиб, 42,2 миллиард долларни ташкил этди. Мухбиримиз хабар қилишича, бу борада Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкори Хитой бўлди.

Умумий ташқи савдо айланманинг 42,2 миллиард долларидан 17,9 миллиард доллари экспортга, 24,3 миллиарди импортга тўғри келади. Бу Давлат статистика қўмитасининг ўтган йилда республика ташқи савдо айланмаси тўғрисидаги ҳисоботида ак эттирилган.

Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкори Хитойдир. Ташқи савдо айланмасида унинг улуши 18,1 фоиз ёки 7,6 миллиард долларни ташкил қилди. Экспортга 2,9 миллиард доллар ва импортга 5,1 миллиард доллар тўғри келган.

2018 йилда Хитой улуши 19 фоизни ташкил этган бўлсада, савдо ҳажми 6,4 миллиард долларга тенг бўлган: 2,8 миллиард экспорт ва 3,5 миллиард долларлик импорт амалга оширилган

2019 йилда Россия билан фаол ташқи савдо олиб борилган. Унинг улуши 15,7% ёки 6,6 миллиард долларни ташкил этиб, 2,4 миллиард экспорт ва 4,1 миллиард импорт қилинган.

Ташқи савдо умумий ҳажмининг 8 фоизи Қозоғистонга тўғри келади: 3,3 миллиард доллардан 1,4 миллиарди экспортга ва 1,9 миллиард импортга қаратилган.

Ўзбекистоннинг бошқа йирик ҳамкорлари сифатида Корея Республикаси (6,5%), Туркия (6%), Германия (2,3%) ва Қирғизистон (2%)ни кўрсатиш мумкин.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+