Загрузка
Загрузка
2020 йилдан бошлаб Ўзбекистонда амалдорлар ўз  даромад ва мулкларини декларация қилишга  мажбур бўлишади
Иқтисод

2020 йилдан бошлаб Ўзбекистонда амалдорлар ўз даромад ва мулкларини декларация қилишга мажбур бўлишади

2161
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Президент қарорига ҳавола қилган ҳолда Batafsil.uz мухбири хабар қилишича, Ўзбекистонда 2020 йилнинг 1 январдан бошлаб амалдорлар ҳамда уларнинг оила аъзолари (ота-онаси, турмуш ўртоқлари, фарзандлари, шу жумладан васийликка олинган болалари) ўз мулклари, даромад ва харажатларини ҳар йили декларация қилишга мажбур бўлишади.

Декларация 30 апрелга қадар электрон шаклда тақдим этилиши лозим бўлиб, давлат хизматчисининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

Давлат хизматчилари томонидан даромад, мулк ёки харажатлар тўғрисида декларациянинг тақдим этилмаслиги, улар томонидан тўлиқ бўлмаган ёҳуд ноаниқ маълумотларнинг берилиши ишдан бўшатиш ёки ишга қабул қилмаслик учун асос бўлади.

Шуниси қизиқки, ҳужжатга асосан давлат хизматчиси декаларациясида кўрсатилган мулк ва даромадлар тўғрисидаги айрим маълумотлар умумлашган ҳолда очиқ фойдаланиш учун эълон қилинади.

2020 йилдаги биринчи босқичда декларация қуйидагилар томонидан топширилади:

- вазирлар, давлат қўмиталари раислари ва уларнинг ўринбосарлари;

- Қонунчилик палатаси спикери ва Сенат раиси, уларнинг ўринбосарлари;

- Бош вазир ўринбосарлари, Бош вазир ўринбосарлари маслаҳатчилари;

- Ҳисоб-палатаси, Марказий сайлов комиссияси, Марказий банк раислари ва уларнинг ўринбосарлари;

- Ҳудудий давлат бошқаруви идоралари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари;

- Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари;

- Прокуратура идоралари, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, ички ишлар органлари ходимлари;

- Устав фондида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган давлат корхоналари ва акциядорлик компаниялари раҳбарлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари.

2021-20222 йиллардаги кейинги босқичда вазирликлар, давлат компаниялари ва бюджет ташкилотларининг таркибий бўлинмалари, умуман жойлардаги давлат бошқаруви ва ижро ҳокимияти ходимлари томонидан декларациялар тақдим этилади. Ишлаб чиқариш, техник ва хизмат кўрсатиш ходимлари бундан мустасно.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...