Загрузка
Загрузка
2021 йилнинг  1 апрелидан бошлаб  Ўзбекистонда микронутриентларсиз  олий навли ун сотиш  таъқиқланади
Иқтисод

2021 йилнинг 1 апрелидан бошлаб Ўзбекистонда микронутриентларсиз олий навли ун сотиш таъқиқланади

585
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.  Мухбиримиз берган хабарга кўра, 2021 йилнинг 1 апрелидан бошлаб Ўзбекистонда микронутриентларсиз олий навли ун сотиш таъқиқланади. 

Мазкур чора   Ўзбекистон президентининг "Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонида назарда тутилган.

Ҳужжат доирасида 2021 йилнинг 1-апрелидан Ўзбекистон ҳудудида фақат микронутриентлар билан бойитилган юқори навли ун сотилишига рухсат этилади. Ушбу чорани самарали амалга ошириш мақсадида унни бойитиш учун импорт қилинадиган микронутриентларга ноль қийматидаги божхона ставкаси ўрнатилади.   

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, агар аҳолининг 70 фоизини бойитилган ун билан қамраб олинишига эришилса, камқонлик даражасини сезиларли даражада камайтириш мумкин.

Эслатиб ўтамизки, 2011 йилнинг январ ойидан бошлаб Ўзбекистонда биринчи навли буғдой уни ва истеъмол қилинадиган туз фақат микронутриентлар билан бойитилган ҳолда ишлаб чиқарилади ва сотилади. Шунингдек, 2020 йилнинг 1 апрелидан бошлаб Ўзбекистонга фақат микронутриентлар билан бойитилган биринчи навли буғдой уни ва истеъмол қилинадиган тузни импорт қилишга рухсат берилди.

Микронутриентлар - инсон танасининг меъёрда ўсиши ва ривожланиши учун зарур бўлган муҳим озуқа моддалари (витаминлар ва минераллар) ҳисобланади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+