2021 йилнинг 1 июлидан бошлаб  Ўзбекистонда инсон саломатлиги учун зарарлигидан  келиб  чиққан ҳолда маҳсулотларни ихтиёрий равиша рангли маркировка қилиш тартиби  жорий этилади
Иқтисод

2021 йилнинг 1 июлидан бошлаб Ўзбекистонда инсон саломатлиги учун зарарлигидан келиб чиққан ҳолда маҳсулотларни ихтиёрий равиша рангли маркировка қилиш тартиби жорий этилади

509

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, 2021 йилнинг 1 июлидан бошлаб Ўзбекистонда инсон саломатлиги учун зарарлигидан келиб чиққан ҳолда маҳсулотларни ихтиёрий равиша рангли маркировка қилиш тартиби жорий этилади. 

Мазкур чора   Ўзбекистон президентининг "Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонида назарда тутилган.

Таркибида туз, шакар, ёғ ва бошқа зарарли қўшимчалар миқдори юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини рангли маркировка қилишнинг янги тизими икки босқичда амалга оширилади.

2021 йилнинг 1-июлидан маркировка ихтиёрий равишда, 2025-йилнинг 1-январидан эса мажбурий тарзда амалга оширилади. Бу мамлакатга импорт қилинадиган ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларга ҳам тегишли бўлади. 

Маркировка туфайли истеъмолчи қайси маҳсулотларни деярли чекловсиз, қайсиларини эса меъёрида истеъмол қилиш мумкинлигини ҳал қила олади.

Масалан Россияда, маҳсулотлар ихтиёрий тарзда маркировка қилинади. Зарарлик даражасига қараб маҳсулотлар қизил, сариқ ёки яшил ранглар билан белгиланади. Уларда трансёғлар, натрий, шакар ва бошқа моддалар миқдори ҳақидаги батафсил маълумот акс эттирилган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...