2023 йил якунида Ўзбекистонда Spark, Nexia, Cobalt ва Gentra автомобилларининг  ишлаб чиқарилиши тўхтатилади
Иқтисод

2023 йил якунида Ўзбекистонда Spark, Nexia, Cobalt ва Gentra автомобилларининг ишлаб чиқарилиши тўхтатилади

299

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz  ЯА. “Ўзавтосаноат” компанияси стратегик режалаштириш, таҳлил  ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Рустам Қодировга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар қилишича, 2022-2023 йиллар давомида Ўзбекистонда Spark, Nexia, Cobalt ва Gentra автомобилларининг  ишлаб чиқарилиши тўхтатилади. 

Унинг сўзларига кўра, ушбу моделлар янги глобал платформа билан алмаштирилиб,  негизида бир нечта моделлар, жумладан Chevrolet Onix ишлаб чиқарилади. Бундан ташқари, унинг маълум қилишича, эски моделлардан воз кечиш жараёни босқичма-босқич амалга оширилади.

Таъкидлаш лозимки, Chevrolet Onix  нархи 10 -15 минг долларни ташкил этади. Нархи  10 минг долларгача бўлган нисбатан арзонроқ моделлар ҳам  таклиф этилиб,  электромобиллар ишлаб чиқариш эҳтимолдан ҳоли эмас. 

Эслатиб ўтамиз, “Ўзавтосаноат” вакиллари тўртта янги Uzauto Motors кроссоверлари: Chevrolet Tahoe, Traverse, Trailblazer ва  Equinox чет элда йиғилишини айтишган эди. Бундан ташқари, Ўзбекистон йирик давлат автоконцерни ҳисобланган UzAuto Motors улушни сотувга чиқармоқчи.  


Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+