Загрузка
Загрузка
Абдулла Абдуқодиров миллий валютанинг сабабсиз қадрсизланишини тўхтатишга чақирмоқда
Иқтисод

Абдулла Абдуқодиров миллий валютанинг сабабсиз қадрсизланишини тўхтатишга чақирмоқда

3238
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Таниқли иқтисодчи Абдулла Абдуқодиров мамлакат иқтисодий блокига мурожаат қилиб, миллий валюта курсининг сабабсиз қадрсизланишини тўхтатишга чақирмоқда. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

"Мен мамлакатимизнинг иқтисодий блокига яна бир бор мурожаат қиламан: миллий валюта курсининг сабабсиз қулашини тўхтатинг! Сиз ўзингизни мамлакат учун қийин кунларда масъулиятсиз менежер сифатида кўрсатаяпсиз, қарорларингиз туфайли тадбиркорлар муаммоларга дуч келишмоқда, сиз эса   ўрнига ҳеч нарса таклиф қилмаяпсиз!", - деб ёзмоқда у ўзининг Facebookдаги саҳифасида.

Абдуқодиров айни пайтда тадбиркорлар олдида турган бир қатор асосий муаммоларни санаб ўтган.

1. Сизнинг нотўғри пул-кредит сиёсатингиз (чет эл валютасидаги кредитлар ставкалари пастроқ ва сўм кредитлари чекланган эли) туфайли чет эл валютасида кредит олишга мажбур бўлган минглаб корхоналар мавжуд. Тижорат банкларида кредит қолдиқларининг 25% дан 50%гача бўлгани чет эл валютасида номинация қилинган. 2022 йил 1 март ҳолатига кўра, барча банкларнинг кредит портфели қолдиғи 324,1 трлн. сўмни ташкил этади, уларнинг қанчаси чет эл валютасида эканлигини биз аниқ билмаймиз. Қандай бўлмасин, ушбу кредитлар 2 кун ичида тўловчилар учун 8-10%га қимматроқ бўлди ва ушбу қимматликни тўхтатиш истагингизни кўрмаяпмиз.

2. 2021 йил якунларига кўра, ташқи савдонинг салбий сальдоси 8,85 млрд. долларни ташкил этган ва Ўзбекистон иқтисодиёти ушбу салбий сальдони қоплаш учун 8-10% кўпроқ тўлаши керак. Хориждаги юртдошларимиздан келадиган тушумлар камайиб, экспорт имкониятларимиз камайиши мумкинлигини ҳисобга олсак, Марказий банк салбий тўлов балансини қандай қоплашни режалаштирмоқда?

3. Марказий Банк импорт қилинадиган товарларни валюта девальвацияси миқдоридан қимматроқ сотиб олишга мижозларни мажбур қила олмайдиганларга нимани таклиф қилади? Ёки ўзингизни ҳеч қандай даҳшатли нарса юз бермаётгандай тутасизми?

4. Нима учун инфляцияни таргетлаштириш ғоясидан воз кечиб, иқтисодий ўсишни рағбатлантириш чораларига ўтишни истамадингиз? Нега аксинча иш тутасиз?

"Ўзингизга келиб олинг! Сиз миллий иқтисодиётни ўлдираяпсиз!”, - дея хулоса қилди Абдулла Абдуқодиров.

Эслатиб ўтамизки, йил бошидан буён сўм долларга нисбатан 6,8%га қадрсизланган. Бу бутун 2021 йилга нисбатан икки баравар кўп. Кеча, 17 март куни баъзи тижорат банклари долларни 11630 сўмга сотиб, 11570 сўмдан харид қилган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...