Адлия вазирлиги солиқдан озод қилинган мулк эгаларининг ўзлари бу ҳақида солиқ идораларига хабар беришлари лозимлигини эслатиб ўтди

1 May 2020, 16:03 332 ... Иқтисод
Адлия вазирлиги солиқдан озод қилинган мулк эгаларининг ўзлари  бу  ҳақида солиқ идораларига хабар беришлари лозимлигини эслатиб ўтди

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Айрим тоифадаги шахсларнинг мулки солиқдан озод қилинади. Бироқ, Адлия вазирлиги мулк эгаларининг ўзлари бу ҳақида солиқ идораларини хабардор қилишлари кераклигини эслатиб ўтди.

Қуйидагиларга тегишли бўлган мулклардан солиқ ундирилмайди:

- "Ўзбекистон каърамони" унвонлари эгалари, Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони ва уч даражали "Шон-шараф" ордени билан тақдирланган фуқаролар;

- ногиронлар ва уруш қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар;

- хизматда ёки фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик натижасида вафот этган ҳарбий хизматчилар ота-оналари ва бевалари.

Мавжуд энергия тармоқларидан тўлиқ узилган ҳолда ўз турар-жой биноларида қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланувчи уй-жой эгалари 3 йилга мулк солиғидан озод қилинади. Ушбу муддат қайта тикланадиган энергия манбалари ўрнатилган ойдан бошлаб ҳисобланади.

Ўн ва ундан ортиқ боланинг ота-оналари, пенсионерлар, I ва II гуруҳ ногиронларига тегишли бўлган олтмиш квадрат метргача бўлган мулк солиқдан озод қилинади.

Адлия вазирлиги солиқ имтиёзларини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар буни тасдиқловчи ҳужжатларни солиқ идораларига мустақил равишда топширишлари кераклигини эслатиб ўтди.

Имтиёзлар эгасининг истагига кўра фақат битта турар жой кўчмас мулки объектига тегишлидир. Эгалари қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланадиган турар жой бинолари бундан мустасно.

Матнни тайёрлади:
  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Рўйхатга қайтиш