Загрузка
Загрузка
Алишер Анназаров – Ўзбекистон  авиация тармоғи  монополиядан чиқарилмади
Иқтисод

Алишер Анназаров – Ўзбекистон авиация тармоғи монополиядан чиқарилмади

2214
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz ЯА. SilkJet авиакомпанияси асосчиси Алишер Анназаров мазкур масала юзасидан ўз фикрларини мухбиримизга баён қилди.

"Мен Uzbekistan Airports директори Равшан Исмоиловнинг сўзлари акс эттирилган мақолага дуч келдим. "Uzbekistan Airport” лоукостерлар келиб ўз фаолиятларини бошлаши учун барча керакли тадбирларни оширганлиги бўйича мунозарага чуқурроқ киришиш ниятим йўқ. Афсуски, мен жаноб Исмоилов билан учрашишга муваффақ бўлмадим. Лекин биламанки, Ўзбекистон авикампаниялари-резидентлари сифатида аэропортлар ишида Миллий авиакомпания таркибига кирган вақтга нисбатан ҳам на тариф сиёсати, на ҳажм ва кўрсатилаётган хизмат жиҳатидан кескин ўзгаришлар бўлмади” – дея таъкидлади у .

Унинг сўзларига кўра, "очиқ осмон" мавзусида гап кетадиган бўлса, SilkJet жамоаси ҳеч қачон ушбу режимнинг киритилиши, қолаверса ҳаво майдонининг бешинчи эркинлигининг жорий этилишига қарши бўлмаган.

"Бизнинг жамоамиз ҳар доим "очиқ осмон" қоидалари аниқ тартибга солиниши ва Ўзбекистонга парвоз қиладиган хорижий компаниялар учун ҳам, хорижга учувчи Ўзбекистон авиакомпаниялари учун ҳам бир хил қўлланилиши кераклигини таъкидлаб келган. Икки томонлама режимда "очиқ осмон" шартлари акс эттирилган Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ҳукуматлараро шартнома (Air Service Agreement) бунга яхши мисол бўла олади",- деди Анназаров.

Шунингдек унинг таъкидлашича, "очиқ осмон" шиорини эълон қилиб, уни қонуний   ва тушунарли тарзда мустаҳкамламасдан, бундан ташқари,   мазкур бозорнинг бевосита иштирокчилари, яъни авиакомпаниялар билан маслаҳатлашмасдан туриб бирон-бир фойда келишини кутмаслик керак.

"SilkJet жамоаси мамлакат авиация саноатини ривожлантиришдан манфаатдор бўлган Ўзбекистондаги барча халқаро корхона ва ташкилотлар билан ишлашни ва маслаҳатлашишни давом этмоқда. Ҳозирги босқичда йиллар давомида Ўзбекистон авиация бозори ривожланмаганлиги сабабли кўплаб ҳал қилинмаган муаммоларга дуч келмоқдамиз. " - деди у.

Ҳозирги кунда компаниянинг энг муҳим иккита йўналиши қуйидагилардан иборат:

- АҚШ ва Европада, қолаверса Россия ва Қозоғистонда бўлгани каби арзон авиакомпанияларнинг меъёрда ва самарали ишлашини таъминлаш учун қонунчилик базасини ўзгартириш;

- Мамлакат авиация саноатининг меъёрда ривожланишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон авиация бозорининг хорижий инвестициялар учун жозибадорлигини ошириш.

"Сўнгги банд Ўзбекистон авиация саноатининг монополиядан чиқарилмаганлиги боис катта ташвиш уйғотмоқда. Бозорда худди шу компания (собиқ МАК) қолиб, у монополияни 3 қисмга ажратди ва ҳар-бир компания ўз жавобгарлик доирасини эгаллади. Сармоядорлар авиация соҳасида монополия йўқлиги ва 100% давлатга тегишли бўлган компания хусусий авиакомпанияга таъсир ўтказмаслиги бўйича бирорта ҳам белгини кўришмаяпти», - деди суҳбатдошимиз.

Унинг сўзларига кўра, уларнинг хавотирлари зарарли ва самарасиз авиакомпания давлат томонидан қўллаб-қувватланаётгани, унга улкан молиявий ресурслар, шу жумладан давлат кафолатлари шаклида сармоя киритиш давом этаётгани билан тасдиқланади. Буларнинг барчаси албатта янги Humo Air авиакомпаниясининг ташкил этилиши ҳақида пайдо бўлган маълумотлар фонида Ўзбекистонда хусусий авиакомпанияни ташкил этиш билан боғлиқ лойиҳаларга сармояларни жалб қилиш учун хизмат қилмайди.

"Шундай бўлсада, SilkJet жамоаси рақобатдош ва маданиятли авиация бозорини яратишга манфаатдор барча ташкилотлар билан ҳамкорликни давом эттирмоқда", - дея якунлади Алишер Анназаров.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...