Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда жаҳон даражасидаги ҳужайра технологиялари маркази ташкил этилади
Жамият

Ўзбекистонда жаҳон даражасидаги ҳужайра технологиялари маркази ташкил этилади

7
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 14 сентябрь куни Сеул шаҳрида Ўзбекистон ва Жанубий Корея президентлари ҳузурида мамлакатимизда янги BIOME марказини ташкил этиш бўйича меморандум имзоланди. Лойиҳа ҳужайралар, геномлар ва биотиббий маълумотларни ягона тизимга бирлаштирувчи замонавий тиббиёт экотизимини яратишни назарда тутади. 

Ушбу марказ оғир касалликларни даволаш ва саратонга қарши янги терапия усулларини амалиётга жорий этиш билан шуғулланади. Ҳужайра технологиялари тиббиётда тирик ҳужайраларнинг ўзидан даволаш воситаси сифатида фойдаланиш имконини беради. 

Бу усул ўсмаларга қарши курашиш, шикастланган тўқималарни тиклаш ҳамда анъанавий тиббиёт ожиз қолган хасталикларни даволашда қўлланилади. BIOME платформуси шунчаки маълумотлар базаси эмас, балки илмий ғоядан тортиб тайёр маҳсулотни клиникада қўллашгача бўлган пўлат жараённи қамраб олади.

Маълумот учун, Лойиҳага Фанлар академиясининг Илғор технологиялар маркази асос бўлган. Марказда мамлакатдаги илк илдиз ҳужайралари банки фаолият юритмоқда ва унда 1200 дан ортиқ намуна сақланмоқда. 

Бу ерда яратилган маҳсулотлар куйиш жароҳатлари, офтальмология ва юз-жағ жарроҳлигида ишлатилмоқда. Шунингдек, саратонга қарши NK-ҳужайрали препарат синовдан ўтказилмоқда. Бундан ташқари, марказда аҳолининг генетик харитасини тузишга қаратилган "Ўзбекистоннинг 1000 геноми" лойиҳаси ҳам амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон тиббиёти тарихида илк бор бир беморга бир вақтнинг ўзида жигар ва буйрак трансплантацияси ҳам муваффақиятли амалга оширилганди. Мураккаб жарроҳлик амалиёти Тошкент шаҳридаги Миллий тиббиёт марказида ўтказилган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...