Алишер Усмонов холдинги назоратидаги компания “Оҳангаронцемент”ни сотиб олди
Иқтисод

Алишер Усмонов холдинги назоратидаги компания “Оҳангаронцемент”ни сотиб олди

379

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. USM гуруҳига (Алишер Усмонов томонидан назорат қилинади) кирувчи ва Россиянинг "Аккерманн Цемент”   шўъба корхонаси бўлган “Аккерманн Цемент ЦА" компанияси "Оҳангаронцемент" цемент заводи акцияларининг 98,6 фоизини сотиб олган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Компаниянинг асосий активлари - Новотроицк ва Горнозаводскдаги цемент заводлари (иккаласи ҳам Россияда) ҳисобланиб, энди уларга “Оҳангаронцемент” ҳам қўшилади. 2021 йилда “Аккерманн Цемент" 4 млн тоннага яқин цемент ишлаб чиқарган.

“Аккерманн Цемент" директорлар Кенгаши раиси Антон Селявконинг айтишича, “Оҳангаронцемент” инвестициялари USMнинг Ўзбекистондаги барча сармоялари каби, биринчи навбатда USMнинг асосий акциядори Алишер Усмоновнинг кичик ватани бўлган ушбу мамлакатни ривожлантиришга қаратилган.

"Бу ерда ҳосил бўладиган барча даромад Ўзбекистонда қолади ва республиканинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига йўналтирилади. Бунда катта салоҳиятни кўраяпмиз. Аҳолининг ўсиб бораётгани, юқори сифатли янги уй–жойларга бўлган талаб, келажакда-ипотека кредити орқали истеъмол талабини қўллаб-қувватлаш цемент истеъмолининг ўсишига хизмат қилади. Бу иш осон бўлмаслигини тушуниб турибмиз. Зеро, ўтган йили Ўзбекистонда цемент бозори маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида ҳам, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон импортидан ҳам қувватлар профицити ва юқори рақобат босқичига кирган", - дея таъкидлади у.

Шунингдек,   унинг қўшимча қилишича, Россияда цемент бозори 2015 йилдан бери, анча вақтдан буён қувватлар профицити босқичида турибди. Бундай шароитда "Аккерманн Цемент" Ўзбекистонда қўлланилажак ишлаб чиқариш ва сотишни самарали ташкил этиш бўйича яхши натижалар кўрсатиб, тажриба орттирди.

"Компания маҳсулотлари ва хизматлари Россия Федерацияси бозорида яхши танилган, тажрибамиз ва бизнесни юритиш борасидаги масъулиятли муносабатимиз завод ходимлари, мижозлари ва Оҳангарон аҳолиси томонидан муносиб баҳоланишига ишонамиз. Шахсан мен Ўзбекистонда яшаш ва ишлаш имконига эга бўлганман, бу ердаги меҳнатсеварлик, меҳмондўстлик ва биродарлик ҳақидаги илиқ хотиралар “Оҳангаронцемент”ни Ўзбекистонда соҳанинг етакчисига айланиши учун қўлимдан келганча ҳаракат қилишга ундайди", - деди "Аккерманн Цемент" компанияси Бош директори Константин Морозов.

Битим "Аккерманн Цемент"нинг стратегик молиявий ҳамкори бўлган “Газпромбанк” ёрдамида амалга оширилган.

USM металлургия ва тоғ - кон, телекоммуникация ва технология соҳасидаги активларга эгалик қилувчи ва бошқарадиган кўп тармоқли Россия холдинг компанияси ҳисобланади. Гуруҳ активларига "Металлоинвест", "МегаФон" ва "Удоканская медь" каби етакчи саноат компаниялари киради. Бундан ташқари, компания “Истиқболли технологияларни ривожлантириш маркази”нинг акциядори сифатида ҳам фаолият юритади.

USMнинг асосий акциядорлари - Алишер Усмонов, Владтимир Скоч, Варвара Скоч, Фарҳод Мошири ва Иван Стрешинскийлар.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+