Загрузка
Загрузка
Жиззахда қарийб 14 килограмм "опий"ни сотишга уринганлар қўлга олинди
Ҳодисалар

Жиззахда қарийб 14 килограмм "опий"ни сотишга уринганлар қўлга олинди

6
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши ўтказилган тезкор тадбир давомида 13 килограмм 653 грамм "опий" моддаси аниқланиб, процессуал тартибда ҳужжатлаштирилди.

Тегишли органлар томонидан Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ўтказилган тадбирларда аввалдан тезкор кузатувга олинган Тошкент шаҳрида яшовчи, 41 ёшли, муқаддам судланган шахснинг Сирдарё туманидаги вақтинча яшаш хонадони текширилган.

У ерда 43 ёшли Тожикистон фуқароси ҳамда Қашқадарё вилоятида яшовчи, 64 ёшли, аввал гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жиноят учун судланган яна бир шахс борлиги аниқланган.

Суриштирув давомида уч нафар шахс қўшни Тожикистондаги наркотик курьерлар томонидан Жиззах вилоятининг Янгиобод тумани ҳудудидаги яширин жойга қолдирилган гиёҳвандлик воситаларини олиб, уларни сотиш ва тарқатиш орқали даромад олиш мақсадида ўзаро жиноий тил бириктиргани аниқланган.

Тезкор тадбирнинг кейинги босқичида яширин жойдан 13 килограмм 653 грамм "опий" олинган.

Ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Олдинроқ Тошкентда "Қўйлиқ" бозори яқинида ҳам ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари опий ва гашиш каби оғир гиёҳванд моддаларнинг катта партиясини аниқлаб, мусодара қилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...