Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда битирувчиларга медаль беришда "намунали хулқ" талаби бекор қилинди
Жамият

Ўзбекистонда битирувчиларга медаль беришда "намунали хулқ" талаби бекор қилинди

6
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда мактаб битирувчиларига олтин ва кумуш медаль беришда "намунали хулқ" ҳамда жамоат ишларида фаол иштирок этишга оид талаблар норматив ҳужжатлардан чиқариб ташланди.

Ўзгартишлар Вазирлар Маҳкамасининг 24 августдаги қарори билан умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомга киритилган. Энди битирувчининг медаль олишида "намунали хулқ"га эга бўлиши мезон сифатида ҳисобга олинмайди.

Хусусан, олтин ва кумуш медалларига қўйиладиган талаблардан "намунали хулқ" ҳақидаги банд чиқариб ташланган. Илгари юқори ўқиш натижалари ва жамоат ишларидаги фаоллик билан бир қаторда ушбу мезон ҳам инобатга олинар эди.

Шунингдек, умумий ўрта таълим тўғрисидаги электрон аттестатнинг янгиланган давлат намунаси тасдиқланган. Ҳужжат оддий, кумуш медалли ва олтин медалли битирувчилар учун уч хил кўринишда расмийлаштирилади.

Янги электрон аттестат А4 форматида бўлиб, унда QR-код, Ўзбекистон герби ҳамда битирувчининг ўзлаштириш кўрсаткичлари ўзбек ва инглиз тилларида акс эттирилади.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин жамоатчилик фаоли Расул Кушербаев давлат мактаб-интернатларидан бирида пулли синфлар ташкил этилаётгани ва бунинг учун ҳуқуқий асос сифатида жамоатчиликка очиқ бўлмаган қарор кўрсатилаётганини танқид қилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...