Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Алишер Усмоновнинг тузилмаси- Metalloinvest Vostok савдо уйи Тошкентдаги собиқ ҳукумат меҳмонхонасини 78,7 млрд сўмга сотиб олган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Давлат активларини бошқариш агентлиги маълумотларига кўра, Metalloinvest Vostok Мирзо-Улуғбек тумани Шўртепа кўчасида жойлашган меҳмонхона биноси ва иншоотлари бўйича тендер ғолиби деб топилган.
“Электрон савдо майдончаси орқали кимошди савдосида иштирок этиш учун беш нафар талабгордан аризалар қабул қилинди. Metalloinvest Vostok бошқа иштирокчилар томонидан тақдим этилган нархдан юқори нархни, шунингдек маслаҳатчи ва мустақил баҳолаш ташкилоти томонидан ҳисобланган қийматни таклиф қилди. Шу муносабат билан ушбу компания ким-ошди савдоси ғолиби сифатида танланди”, - дея қайд этди Агентлик.
Бу тузилманинг Ўзбекистондаги фаолияти ҳақида биринчи марта шу йил апрель ойида Тошкентда бўлиб ўтган “Иннопром”да “Металлоинвест” бош директори Нозим Эфендиев расман эълон қилган эди. Унинг сўзларига кўра, савдо уйи Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги иштирокини кенгайтириш учун яратилган.
"Биз “Ўзметкомбинат”нинг хом ашёга бўлган талабининг 30 фоизини таъминлаймиз. Ўтган йили Ўзбекистонга 300 минг тоннага яқин брикетланган темир етказиб бердик",– дея таъкидлади у.
Корхоналар ва ташкилотларнинг Ягона давлат реестрига кўра, Metalloinvest Vostok 2021 йил декабрь ойида ташкил этилган ва металл ҳамда металл рудаларини улгуржи савдоси билан шуғулланади.
Қизиғи шундаки, компаниянинг 51% темир рудасини қазиб олиш ва бойитиш, юқори сифатли темир рудаси хом ашёси ва металл ресурсларини ишлаб чиқариш бўйича Россия ва МДҲдаги энг йирик корхона – Лебединск ТБФга тегишлидир, “Металлоинвест” ҳам унинг таркибига киради.
Илгарироқ, “Металлоинвест” Тошкент металлургия комбинатининг бир улушини сотиб олгани ҳақида маълум бўлган.
Изоҳлар мавжуд емас