Загрузка
Загрузка
Америкаликлар коронавирусга қарши кенг миқёсли текширув ўтказиш учун Ўзбекистонга 848 минг доллар ажратишади
Иқтисод

Америкаликлар коронавирусга қарши кенг миқёсли текширув ўтказиш учун Ўзбекистонга 848 минг доллар ажратишади

2008
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. ТИВ берган маълумотга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз маълум қилишича, америкаликлар коронавирусга қарши кенг миқёсли текширув ўтказиш учун Ўзбекистонга 848 минг доллар ажратишади.

Бу ҳақида Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобовнинг коронавирус инфекциясига қарши курашда Ўзбекистонга молиявий ва техник ёрдам дастурларини кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилиш учун Давлат департаменти вакиллари билан ўтказилган видеоконференцияда маълум қилинган.

Давлат департаменти вакилларининг сўзларига кўра, АҚШ томони ушбу эҳтиёжларни қондириш учун Ўзбекистонга 848 минг доллар ажратишни режалаштирмоқда. Ушбу маблағлар АҚШ Халқаро ривожлантириш агентлиги дастури доирасидаги навбатдаги транш ҳисобланиб, COVID-19га қарши кураш саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш учун Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой жамиятлари Федерацияси ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига берилади.

Молиялаштириш кенг кўламли синовларни ўтказиш учун лабораторияларни жиҳозлаш, инфекциянинг тарқалишининг олдини олиш ва назорат қилишда тиббий муассасалар салоҳиятини кучайтириш, COVID-19 устидан эпидемиологик назорат ва тезкор жавоб қайтариш тизимини    такомиллаштириш, касалликларни аниқлаш ва юқтирган инсонларни даволашни яхшилаш, шунингдек вирус ҳақида нотўғри маълумотларга қарши курашиш учун сарфланади.

Умуман олганда, америкаликларнинг айтишича, АҚШ Конгрессига 2020 йил учун тақдим этилган бюджетда Ўзбекистон учун молиялаштиришнинг умумий ҳажми 2019 йил учун ажратилган ёрдам ҳажмидан анча юқорироқ.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+