Загрузка
Загрузка
Аму-Бухоро канали устида 8 ойда янги кўприк қуриб битказилди
Иқтисод

Аму-Бухоро канали устида 8 ойда янги кўприк қуриб битказилди

2535
Загрузка

Бухоро вилоятида А380 “Ғузор–Бухоро–Нукус–Бейнов” халқаро магистралининг 185 километрида Аму-Бухоро канали устида янги кўприк очилди, РИА Новости хабарига асосан.

Эслатиб ўтамиз, Ўтган йилнинг июл ойида ушбу жойда 1961 йилда қурилган эски кўприкнинг бир қисми қулаб тушган эди. Ушбу вақт давомида автомобиллар 25 км масофадан айланиб ўтишга мажбур бўлаётган эди. Орадан саккиз ой ўтиб янги кўприк қуриб битказилди. Янги кўприк кенглиги 27 метр, узунлиги 72 метрни ташкимл қилди. Кўприкда автомобиллар ҳаракати учун тўрт йўлак қурилган. 

Кўприкнинг икки томонида пиёдалар йўлаклари жойлашган. Шунингдек кўприкнинг икки томонидан 5км автомобил йўли ҳам янгиланиши режалаштирилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 3,5 млн долларни ташкил қилди. А380 халқаро автомагистрали Ўзбекистонни Туркманистон, Қозғистон ва Афғонистон билан боғлайди.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...