Загрузка
Загрузка
Қарздорлар “кредит таътили”га чиқишлари мумкин. Марказий банк жисмоний  шахслар  ва якка  тадбиркорлар учун  кредит тўловлари бўйича имтиёзли давр беришни тавсия қилди
Иқтисод

Қарздорлар “кредит таътили”га чиқишлари мумкин. Марказий банк жисмоний шахслар ва якка тадбиркорлар учун кредит тўловлари бўйича имтиёзли давр беришни тавсия қилди

3031
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз маълум қилишича, коронавирус инфекциясининг тарқалиши оқибатида қарздорларнинг кредит тўловлари билан боғлиқ рискини юмшатиш бўйича Марказий банк томонидан қўшимча чоралар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Марказий банк барча кредит ташкилотларига:

- жорий қилинган карантин режими фаолиятига салбий таъсир кўрсатган қарздор – жисмоний шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг мурожаатларига асосан, 2020 йил 1 октябрга қадар кредит тўловларини қайтаришда имтиёзли давр бериш ва мос равишда якуний тўловлар муддатларини узайтириш;

- муддати ўтган қарздорликларни кечиктирилишида жарима санкцияларини қўлламаслик ҳамда ундирувни кредит таъминотига қаратмаслик тавсия этган.

Бу борада кредит ташкилотларига юқоридаги тавсияларга асосан шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар сифатининг таснифини ўзгартирмаслик ҳуқуқи берилган.

Марказий банк хабарида қайд этишича: “Ўз навбатида, жорий этилган карантин ҳолатидан келиб чиқиб, масофаланишни таъминлаш мақсадида кредит ташкилотларига қисқа муддат ичида кредит тўловларини кечиктириш масалалари бўйича мурожаатларни масофавий тарзда кўриб чиқиш тизимини яратиш чораларини кўриш тавсия этилади”.

Шу билан бирга, Марказий банк жорий этилаётган имтиёзлардан оқилона фойдаланиб, ҳақиқатда молиявий аҳволи ёмонлашган ҳолатда мижозларнинг кредит ташкилотларига мурожаат қилишлари мақсадга мувофиқлигини маълум қилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...