Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳридаги Олмазор туманига янги раҳбар тайинланди. Пойтахт ҳокимлигининг қарорига кўра, ушбу лавозимни эндиликда банк-молия соҳасида катта тажрибага эга бўлган Қудратилла Тўляганов эгаллайди.
Қудратилла Тўляганов Олмазор тумани ҳокими этиб тасдиқланди. У тайинловга қадар, яъни 2023 йилдан буён "Асакабанк" АЖ бошқарув раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Янги ҳокимнинг асосий вазифаси туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш, инвестицияларни жалб қилиш ва аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган ислоҳотларни амалга оширишдан иборат.
Маълумот ўрнида, янги раҳбар Тошкент молия институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тамомлаган.
Аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси раисининг тегишли буйруғига асосан, пойтахт солиқ бошқармаси раҳбариятида янги тайинлов амалга оширилгани ҳақида хабар берган эдик.

Изоҳлар мавжуд емас