Загрузка
Загрузка
Taftish.uz иши Ҳарбий прокуратурага оширилди
Ҳодисалар

Taftish.uz иши Ҳарбий прокуратурага оширилди

41
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Taftish.uz интернет нашри ходимлари ва унинг норасмий раҳбари Ғайрат Абераев атрофидаги шов-шувли жиноят иши юзасидан тергов жараёни янги босқичга кўчди. Ҳозирда мазкур ишни Ҳарбий прокуратура тергов қилмоқда.

Дастлаб Ички ишлар вазирлиги Тергов департаменти томонидан олиб борилган тергов ҳаракатлари эндиликда Ҳарбий прокуратура томонидан давом эттирилмоқда. Бунга асосий сабаб сифатида айбланувчилар орасида Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) ходимларининг мавжудлиги кўрсатилмоқда. Мазкур ҳолат жиноят ишининг таснифини ўзгартириб, уни ҳарбий тергов юрисдикциясига ўтказиш заруратини туғдирган. 

Тергов маълумотларига кўра, Ғайрат Абераев бошчилигидаги гуруҳ аъзолари журналистик фаолият ва жамоатчилик назоратини ниқоб қилиб, фуқаролар ҳамда тадбиркорлардан товламачилик йўли билан ўта йирик миқдорда пул маблағларини ундирганликда айбланмоқда. Улар 16 январь куни процессуал тартибда ушланганди. Ҳозиргача сайт жамоасига қарши 400 дан ортиқ фуқаролардан аризалар келиб тушган.  

Айрим иш ҳужжатлари тергов сири ҳисоблангани боис, иш тафсилотлари ва жараённинг кейинги босқичлари ҳозирча ошкор қилинмаяпти. Катта эҳтимол билан, суд жараёнлари ҳам ёпиқ тарзда ўтиши кутилмоқда.

Шу билан бирга, жамоатчиликда жиноят ишига алоқадор бўлган расмий шахслар, хусусан, ДХХ вакилларининг ҳаракатларига ҳам ҳуқуқий баҳо берилиши талаби илгари сурилмоқда. Тергов идораларидан ушбу "хуфя" (яширин) иштирокчиларнинг иши бўйича ҳам расмий изоҳлар кутилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...