Загрузка
Загрузка
Наманганда қурилиш соҳасидаги давлат хизматчилари йирик миқдордаги пора билан ушланди
Ҳодисалар

Наманганда қурилиш соҳасидаги давлат хизматчилари йирик миқдордаги пора билан ушланди

25
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Наманган вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасининг икки нафар бош мутахассиси лавозим ваколатларини суиистеъмол қилиб, тадбиркордан пора талаб қилгани аниқланди. Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда жиноий қилмишга чек қўйилди.

Тергов давомида аниқланишича, бошқарманинг икки нафар масъул ходими ўзаро тил бириктириб, тадбиркорнинг Янги Наманган туманида жойлашган 2 қаватли нотурар биноси бўйича ҳужжатларни (қурилиш рухсатномаси, архитектура-режалаштириш топшириғи ва лойиҳа ҳужжатлари) ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилган.

Бу "хизмат" эвазига улар тадбиркордан 22 минг доллар миқдорида пора талаб қилишган. Жорий йилнинг март ойида гумонланувчилар келишилган маблағнинг 7 минг долларини олишга муваффақ бўлишган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, ходимлардан бири қолган 15 минг долларни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган. Тезкор суриштирувлар натижасида унинг шериги — иккинчи бош мутахассис ҳам процессуал тартибда қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...