Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–апрель ойларида Ўзбекистон саноатида ижобий ўсиш суръатлари сақланиб қолди.
Бу даврда ишлаб чиқариш саноати 338,5 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8,5 фоизга ўсган. Натижада ушбу тармоқ мамлакат саноатининг энг йирик ва етакчи соҳаси сифатида қайд этилган.
Тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш соҳасида ишлаб чиқариш ҳажми 27,5 триллион сўмни ташкил этиб, 6,4 фоизлик ўсиш кузатилган.
Электр энергияси, газ, буғ билан таъминлаш ҳамда ҳавони кондициялаш соҳасида 26,6 триллион сўмлик маҳсулот ва хизматлар ишлаб чиқарилган. Ушбу йўналишда ўсиш суръати 3,3 фоизни ташкил этган.
Сув таъминоти, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш соҳасида эса 2,1 триллион сўмлик маҳсулот ва хизматлар яратилгаг. Бу тармоқда ҳам 6,4 фоизлик ўсиш қайд этилган.
Мутахассислар қайд этишича, қайта ишлаш саноатидаги юқори ўсиш суръатлари мамлакат иқтисодиётида қўшимча қиймат яратадиган ишлаб чиқариш тармоқларининг аҳамияти ортиб бораётганини кўрсатмоқда.

Изоҳлар мавжуд емас