Загрузка
Загрузка
18 турдаги коррупцияга оид жиноятлар Жиноят кодексига киритилмоқда
Жамият

18 турдаги коррупцияга оид жиноятлар Жиноят кодексига киритилмоқда

13
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Коррупцияга оид жиноятлар бўйича янги ёндашув жорий этилмоқда. Жиноят кодексига киритилаётган ўзгартишларга кўра, "коррупцияга оид жиноятлар" тушунчаси аниқ белгилаб қўйилиб, унга бир қатор жиноят турлари киритилмоқда. 

Унга кўра, коррупцияга оид жиноятлар қаторига мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда фирибгарлик содир этиш, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, ваколат доирасидан четга чиқиш, ҳокимият ҳаракатсизлиги ҳамда мансаб сохтакорлиги каби ҳуқуқбузарликлар киради. 

Шунингдек, пора олиш, пора бериш, пора олиш-беришда воситачилик қилиш ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш каби жиноятлар ҳам ушбу тоифага киритилмоқда. Бу жиноятлар Жиноят кодексининг 167, 168, 192-10, 192-11, 205, 206, 208, 209, 213, 214 ва 301-моддалари билан тартибга солинади. 

Янги тартибга кўра, коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик чоралари кучайтирилмоқда. Хусусан, айрим тоифадаги шахсларга нисбатан жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш каби инсонийлик институтларини қўллаш чекланади. 

Бу чекловлар, жумладан, фирибгарлик ёки ўзлаштириш жиноятини такроран содир этган ва етказилган зарарни тўлиқ қопламаган шахсларга, шунингдек, такроран ёки хавфли рецидивист сифатида пора олиш, пора бериш ёки воситачилик қилиш каби оғир коррупцион жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан татбиқ этилади. 

Мазкур ўзгаришлар коррупцияга қарши кураш самарадорлигини ошириш ва жавобгарликнинг муқаррарлигини кучайтиришга қаратилган. 

Эслатиб ўтамиз, Президент фармони билан суд аппарати ходимлари учун коррупция хавфларини камайтиришга қаратилган янги чекловлар жорий этилмоқда. Ҳужжатга кўра, суд аппарати ходимларига Ўзбекистондан ташқарида банк ҳисобварақлари очиш ва уларга эгалик қилиш, шунингдек, хорижда кўчмас мулк ҳамда бошқа мол-мулкка эга бўлиш тақиқланади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...