Загрузка
Загрузка
40 даражадан юқори иссиқ ва айрим жойларда момақалдироқ бўлади. Ўзбекистонда дам олиш кунлари қанақа об-ҳаво кузатилади?
Жамият

40 даражадан юқори иссиқ ва айрим жойларда момақалдироқ бўлади. Ўзбекистонда дам олиш кунлари қанақа об-ҳаво кузатилади?

14
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бугун ва келгуси дам олиш кунлари Ўзбекистонда асосан қуруқ ва иссиқ об-ҳаво кузатилади, бироқ айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат иқлимий меъёрда бўлади, лекин айрим жойларда иссиқ кучаяди.

19-21 июнь кунлари республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Марказий ва шарқий ҳудудларда ҳаво ҳарорати 31−34 даража илиқни ташкил этади, мамлакат жанубида эса 37−40 даражагача кўтарилади. Бундай кўрсаткичлар июнь ойининг иккинчи ярми учун иқлимий меъёрга мос келади. Бироқ шимоли-ғарбий ҳудудларда ва чўл зонасида ҳароратнинг аста-секин кўтарилиши кутилмоқда ва якшанба куни тушгача ҳаво 39-42 даражагача исийди.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши, сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тошкент шаҳрида 19-21 июнь кунлари кундузи қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати кундузи 31-34 даража илиқни ташкил этади. Пойтахтда шарқдан секундига 3-8 метр тезликда эсаётган шамол секундига 12-15 метргача кучайиши кутилмоқда. Тошкент шаҳрининг айрим жойларида чанг-тўзонлар кузатилиши мумкинлиги айтилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...