Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Рақобат қўмитаси томонидан 2026 йил апрель ойидан бошлаб республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида кўрсатилаётган тиббий хизматлар нархларининг шакллантирилиши ўрганилди.
Ўрганишлар Республика ихтисослаштирилган кардиология, кўз микрохирургияси, эндокринология, хирургия, урология, терапия ва тиббий реабилитация, она ва бола саломатлиги, шунингдек дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказларида ўтказилган.
Дастлабки натижаларга кўра, айрим ҳолатларда тиббий хизматлар тарифларини белгилашда амалдаги талабларга тўлиқ риоя этилмагани аниқланган.
Шу муносабат билан мазкур тиббиёт марказларига хизматлар нархларини амалдаги тартиб ва меъёрлар асосида қайта шакллантириш ҳамда тарифларни мақбуллаштириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилган.
Қўмита маълум қилишича, ўрганишлар якуни бўйича тиббий хизматлар тарифларини такомиллаштиришга қаратилган умумлаштирилган таклифлар ишлаб чиқилиб, ваколатли давлат органларига киритилади.
Мазкур чоралар аҳоли учун тиббий хизматлар нархларининг адолатли ва асосли шакллантирилишини таъминлашга қаратилган.

Изоҳлар мавжуд емас