Биргина январь ойида Ўзбекистонга 65,7 млн. долларлик 3 мингдан ортиқ янги автомобиль олиб кирилган
Иқтисод

Биргина январь ойида Ўзбекистонга 65,7 млн. долларлик 3 мингдан ортиқ янги автомобиль олиб кирилган

1182

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Биргина январь ойида Ўзбекистонга 65,7 млн. долларлик 3 037 та янги автомобиль олиб кирилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Енгил автомобиллар импорти 2021 йил январига нисбатан қарийб 14 баравар ошган. Ўша даврда жами 218 та машина импорт қилинган.

Автомобиллар 12 мамлакатдан олиб келинган. Улар орасида:

  • Хитой – 1781

  • Жанубий Корея – 1136

  • Россия – 85

  • АҚШ – 10

  • Қозоғистон – 7

  • Япония – 4

  • Туркия – 3

  • Германия – 3

  • Оман – 3

  • БАА – 2

  • Эстония – 2

  • Буюк Британия – 1

Эслатиб ўтамизки, яқинда Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган фармонга кўра, автомобиль импорти учун божхона тўловлари ставкалари икки босқичда камайтирилади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+