Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Бухорода Жанубий Корея электромобиллари ишлаб чиқарилади. Улар ноодатий кўринишга эга бўлади. Бу ҳақда ЎзЛиДеП маълумотларига ҳавола қилган ҳолда Batafsil.uz. мухбири хабар бермоқда.
Жанубий Корея томонидан ҳамкор сифатида инновацион электромобиллар ишлаб чиқарувчиси Songuo Mobility Innovatio компанияси бўлади. Йилига 30 мингтагача автомобиль ишлаб чиқарадиган заводнинг умумий қиймати 1,2 млрд. долларни ташкил этади.
Музокаралар натижаларига кўра, томонлар лойиҳадан олдинги тайёргарликни бошлаш ва юқори технологик ускуналарни етказиб бериш бўйича келишувларга эришганлар.
Лойиҳанинг қачон амалга оширилиши ҳозирча аниқ эмас. Ўзбекистонда қайси моделлар ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётгани ҳам номаълум, ахир Songuo Mobility Innovation компанияси томонидан ишлаб чиқилган автомобилларнинг аксарияти Жанубий Корея бозорига мослаштирилган ва мамлакатимизда ўзининг жойини топиши даргумон.
Эслатиб ўтамизки, шу йилнинг декабрь ойида Central Asia Motors компанияси Фарғонада Хитой электромобилларининг бир неча моделларини синов режимида йиғишни йўлга қўяди.
Изоҳлар мавжуд емас