Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Карантин жорий этилганлиги сабабли экспорт-импорт юкларни етказиб бериш тўхтатилмайди. Давлат божхона қўмитаси маълум қилишича, транспорт ҳаракатининг вақтинча тўхтатилиши фақат йўловчиларни ташишга тегишлидир. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.
Якшанба куни Бош вазир билан бўлган учрашувда давлат чегарасидан ўтиш пунктларида фуқаролар ва йўловчи транспорт воситалари ҳаракатини 2020 йил 16 мартдан тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилинган. Ушбу қарор аҳоли ва тадбиркорларнинг экспорт-импорт юкларини етказиб бериш борасидаги хавотирига сабаб бўлмоқда.
Давлат божхона қўмитасининг маълум қилишича, ушбу чекловлар юкларни автомобиль, темир йўл, денгиз, дарё, ҳаво транспорти орқали ташиш билан шуғулланувчи шахслар, шунингдек халқаро юклар ҳаракатига тааллуқли эмас.
Бироқ, қўмита берган маълумотга кўра, тегишли текширувлардан сўнг, ташувчиларнинг ўзлари ҳам, уларнинг транспорт воситалари ҳам республика бўйлаб ҳаракатланишлари мумкин бўлади.
Давлат божхона қўмитасининг таъкидлашичча, йил бошидан буён республиканинг ташқи савдо айланмаси 4,6 миллиард АҚШ долларини ташкил қилган. Автомобил транспортида Ўзбекистонга 36 096 та транспорт воситасида 671,5 минг тонна юк олиб келинган. Темир йўл орқали мамлакатга 1164та вагонда 79,6 минг тонна юк киритилган.
Юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни ҳал қилиш учун Давлат божхона қўмитаси томонидан туну-кун ишлайдиган 11-08 ишонч телефони ташкил этилган.
Изоҳлар мавжуд емас