Загрузка
Загрузка
Элчи: Қозоғистон орқали ўзбек юкларини транзит қилишда муаммолар  йўқ. Ўзбекистон – Қозоғистон чегараси ёпилмаган
Иқтисод

Элчи: Қозоғистон орқали ўзбек юкларини транзит қилишда муаммолар йўқ. Ўзбекистон – Қозоғистон чегараси ёпилмаган

617
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Дархан Сотиболдининг таъкидлашича, Қозоғистон орқали ўзбек юкларини транзит қилишда муаммолар йўқ, Ўзбекистон – Қозоғистон чегараси эса ёпилмаган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.   

“Ишонч билан айтишим мумкинки, ҳаттоки пандемия пайтида ҳам бутун мамлакат бўйлаб ва бутун дунёда жорий этилган локдаун шароитида товарлар транзити тўхтагани йўқ.   Айни пайтда ҳам транзит жараёни давом этмоқда. Кечикишлар ва тирбандликлар текшириш тадбирлари билан боғлиқ бўлиши мумкин. Лекин умуман, юк ташиш ва транзит борасида тўхташлар йўқ”, - деди элчи Batafsil.uz мухбири берган саволга жавобан.

Унинг сўзларига кўра, назорат пунтклари ишлаб келмоқда ва одатдаги тартибда фаолият юритмоқда, авиа парвозлар ҳам аста-секин тикланади.

Эслатиб ўтамизки, аввалроқ ижтимоий тармоқларда норозилик намойишлари туфайли Қозоғистон ҳудудидан ўта олмайдиган транзит юкли юк машиналари тўпланиб қолгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.


Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...