Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Марказий банк хорижий валюталарнинг 24 сентябрь кунги расмий курсларини эълон қилди. Ўзбекистонда доллар курси сўнгги икки йил ичида энг паст даражага етди.
Америка валютаси 12 171 сўмгача арзонлашади. Курс фақат 2023 йил 12 сентябрда бундан паст бўлган ва 12 163 сўмни ташкил этган.
Йил бошидан буён миллий валюта долларга нисбатан 734 сўмга (5,7 фоиз) мустаҳкамланди.
Эртага евро курси 14 364 сўмгача, Россия рубли қарийб 146 сўмгача, Буюк Британия фунт стерлинги қарийб 16 437 сўмгача пасаяди.
Аввалроқ мутахассис Ўзбекистонда доллар арзонлашиши фонида нархлар нега ўсишда давом этаётганига изоҳ берганди.

Изоҳлар мавжуд емас