Загрузка
Загрузка
Қирғизистонда Ўзбекистон иштирокида қарийб 10 миллион долларлик икки қўшма лойиҳа ишга туширилди
Иқтисод

Қирғизистонда Ўзбекистон иштирокида қарийб 10 миллион долларлик икки қўшма лойиҳа ишга туширилди

23
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қирғизистоннинг Бишкек шаҳри ва Чуй вилоятида Ўзбекистон–Қирғизистон ҳамкорлигида амалга оширилган, умумий қиймати қарийб 10 миллион долларга тенг икки қўшма лойиҳа фойдаланишга топширилди. 

Бишкек шаҳрида қиймати 1,8 миллион доллар бўлган Ўзбекистон электротехника ва қурилиш материаллари савдо маркази иш бошлаган. Умумий майдони 2,5 минг квадрат метрни ташкил этувчи икки қаватли марказда Ўзбекистоннинг йирик ишлаб чиқарувчилари маҳсулотлари намойиш қилиниб, уларнинг чакана ва улгуржи савдоси йўлга қўйилган. 

Жумладан, савдо марказида Akfa, Shivaki, Artel, UzKabel, Elstan, Dusel, AsCab, ProCab, Vero Group, Royal ва Engelberg каби корхоналарнинг қурилиш ва электротехника маҳсулотлари таклиф этилмоқда. 

Шунингдек, Чуй вилоятининг Иссиқ-Ота туманида тобланган шиша, алюминий эшик ва ромлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Glass Centre қўшма корхонаси фаолияти йўлга қўйилган. 

Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 8 миллион доллар бўлиб, шундан 2,8 миллион доллар Ўзбекистон–Қирғизистон тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган. Корхона Ўзбекистоннинг Maximum Dream ва Қирғизистоннинг Glass Centre компанияси ҳамкорлигида ташкил этилган. 

Лойиҳаларнинг очилиш маросимида Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчихонаси, Элтехсаноатуюшмаси, Ўзбекистон–Қирғизистон тараққиёт жамғармаси, шунингдек, йирик компаниялар ва икки мамлакатнинг расмий ҳамда ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этган. 

Янги лойиҳалар Ўзбекистон маҳсулотларининг Қирғизистон бозоридаги ўрнини мустаҳкамлаш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш, ЕОИИ бозорига чиқиш имкониятларини кенгайтириш ва икки мамлакат ўртасидаги саноат кооперациясини ривожлантиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...