Загрузка
Загрузка
Озарбайжон мустақил ОАВлари ижтимоий тармоқларда мувофиқлаштирилган ҳужумларга учраётганини маълум қилди
Дунё

Озарбайжон мустақил ОАВлари ижтимоий тармоқларда мувофиқлаштирилган ҳужумларга учраётганини маълум қилди

23
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Озарбайжондан ташқарида фаолият юритаётган бир қатор мустақил оммавий ахборот воситалари ижтимоий тармоқларда уларга қарши мувофиқлаштирилган рақамли ҳужумлар ва муаллифлик ҳуқуқи бузилгани ҳақида оммавий шикоятлар уюштирилаётганини маълум қилди. 

Abzas Media, Meydan TV, Toplum TV, Azadlıq Qəzeti, HamamTimes, Azərbaycan Saatı, Qəzetçi ва Mikroskop Media қўшма баёнот билан чиқиб, бундай шикоятлар оқибатида Meta платформаларида бир қатор саҳифалар блокланганини билдирган

Жумладан, муаллифлик ҳуқуқи бузилгани ҳақидаги мурожаатлардан сўнг Abzas Media ва Toplum TV’нинг Instagram саҳифалари блокланган. Бундан аввал Azadlıq Qəzeti’нинг Facebook ва Instagram саҳифалари, шунингдек, Azərbaycan Saatı’нинг Instagram аккаунти ҳам ёпилган. Meydan TV ва HamamTimes ҳам шунга ўхшаш шикоятларга дуч келган. 

ОАВ вакилларининг таъкидлашича, шикоятларнинг бир қисми бир хил электрон почта манзилларидан юборилган. Бошқа ҳолатларда мурожаатлар турли шахслар номидан юборилган бўлса-да, улардаги маълумотлар ўхшаш бўлиб, бир хил схема асосида такрорланган. Шу билан бирга, шикоят қилувчилар баҳсли материалларга нисбатан муаллифлик ҳуқуқига эгалигини тасдиқловчи далилларни тақдим этмагани айтилмоқда. 

Баёнот имзолаган таҳририятлар бу ҳолатни Озарбайжондаги мустақил журналистикага босимнинг давоми сифатида баҳолаган. Уларнинг маълум қилишича, ҳозирда мамлакатда 25 нафардан ортиқ журналист қамоқда сақланмоқда. 

Мустақил ОАВлар Meta ва бошқа платформаларни муаллифлик ҳуқуқи ҳимояси механизмларидан эҳтимолий суиистеъмол қилиш ҳолатларини текширишга, мувофиқлаштирилган шикоятларни аниқлашга ҳамда асоссиз блокланган аккаунтларни тиклашга чақирган. 

Шунингдек, улар Озарбайжон ҳукуматидан мустақил ОАВларга босимни тўхтатиш, қамоқдаги журналистларни озод қилиш ва таҳририятларга эркин фаолият юритиш имконини таъминлашни талаб қилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...