Загрузка
Загрузка
Россия Украинадаги урушда ўз стратегиясини  ўзгартиришни кўриб чиқмоқда
Дунё

Россия Украинадаги урушда ўз стратегиясини ўзгартиришни кўриб чиқмоқда

31
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Россия Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни янада кучайтириш вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Bloomberg Кремлга яқин уч манбага таяниб хабар берди. 

Манбаларга кўра, Россия президенти Владимир Путин Украинага қарши баллистик ракеталар билан зарбаларни кучайтиришга тайёргарлик кўраётган бўлиши мумкин. Шу билан бирга, Кремл атрофида тактик ядровий қуролдан фойдаланиш эҳтимоли ҳақидаги муҳокамалар ҳам кучайгани айтилмоқда. 

Агентлик маълумотларига кўра, Россия раҳбариятида Украинадаги урушда белгиланган мақсадларга дипломатик музокаралар орқали эришиш имкони тобора камайиб бормоқда, деган қараш шаклланган. 

Ғарб давлатларининг санкциялари ва Украинанинг Россиядаги нефтьни қайта ишлаш заводлари ҳамда логистика объектларига ҳужумлари ҳам Москва позициясини ўзгартирмаган. Аксинча, Кремл бу каби ҳужумларни Киевни қурол-яроғ ва разведка маълумотлари билан таъминлаётган НАТО давлатлари билан боғламоқда. 

Bloomberg манбаларига кўра, эҳтимолий кучайтирилган ракета зарбалари Украина шаҳарларидаги муҳим инфратузилма объектларига қаратилиши мумкин. 

Бироқ агентлик ҳозирча Россиянинг ядровий қуролдан фойдаланишга бевосита тайёргарлик кўраётганини кўрсатувчи аниқ белгилар мавжуд эмаслигини таъкидлади. Манбаларнинг билдиришича, бундай сценарий муҳокама қилинаётган бўлса-да, Москва ҳарбий ҳаракатларни оддий қуроллар ёрдамида ҳам кенгайтириши мумкин. 

Кўплаб таҳлилчилар эса ҳозирги вазиятда Россия томонидан ядровий қурол қўлланилишига бевосита зарурат йўқ, деб ҳисобламоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...