Загрузка
Загрузка
Хитой банки Ўзбекистонга IT соҳасини ривожлантириш учун ярим миллиард доллар ажратади
Иқтисод

Хитой банки Ўзбекистонга IT соҳасини ривожлантириш учун ярим миллиард доллар ажратади

12
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Хитой Эксимбанки Ўзбекистонга телекоммуникация соҳасини ривожлантириш учун 500 миллион доллар ажратади.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (ИССВ) матбуот хизмати хабарига кўра, қарз битими 21 июнь куни вазирлик раҳбари Лазиз Қудратов ва банк бошқаруви раиси Чен Хуайюй томонидан имзоланган.

Учрашув чоғида томонлар эришилган келишувларни амалга ошириш ва янги йўналишлар бўйича биргаликда ишлаш истиқболларини ҳам муҳокама қилдилар. Хусусан, аграр соҳадаги лойиҳалар, транспорт тармоғини модернизация қилиш ва гидроэнергетика объектлари қурилиши ҳақида сўз борди.

ИССВ 2002 йилдан буён Эксимбанк билан ҳамкорликда 3,2 миллиард долларлик 51 та лойиҳа амалга оширилганини эслатди. Улар замонавий инфратузилма объектларини барпо этиш, "яшил" энергетика, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалиги, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларни ривожлантиришга оид.

Айни пайтда 1,9 миллиард долларлик 2 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, умумий қиймати 2,2 миллиард долларлик 13 та лойиҳа ишлаб чиқилмоқда.

Аввалроқ "Ўзатом" агентлиги Эксимбанк билан Ўзбекистондаги биринчи атом электр станцияси лойиҳасини амалга ошириш учун маблағ жалб қилиш бўйича музокаралар олиб бораётгани маълум бўлганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...